Ўзбекистон | 15:23 / 24.02.2026
6065
2 дақиқада ўқилади

Дарахтларни совуқ урадими?

Феврал бизни қуёшли кунлар билар сийлади. Бироқ ҳамма билади, бунақа совғанинг иккинчи томони бор: бу фаслнинг қуёшли кунларидан кейин совуқ тушса уйғониб улгурган набототни совуқ уради. Хўш, бу йил қандай бўлади? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов яқин ўн кунликдаги об-ҳаво кутилмаларини Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.  

 

Ой охирларига бориб, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда кўплаб тоғ олди ҳудудларида мавсум учун илк совуқ уриш ҳодисалари кузатилиши мумкин. Жорий ҳафтанинг чоршанба куни ҳудудларда ҳаво ҳарорати +15...+20 даража, жанубий вилоятларда +25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Дам олиш кунларига бориб ҳудудларда ҳаво ҳароратининг сезиларли пасайиши кутилади. 

Феврал давомида кузатилган юқори ҳаво ҳарорати дов-дарахтлар учун ўсиш даврининг ҳар қачонгидан анча эрта, айрим вилоятларда бир ойча олдин бўлишини таъминлади. 

Феврал ойидаги бу каби алдамчи баҳор азалдан қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун совуқ уриш ҳодисаларини келтириб чиқарган, йил ҳосилига таъсир этиб келган. Жорий йилда ҳам шунга яқин ҳолат кузатилиши мумкин. Аммо бу ҳудудлар учун бир хил эмас, айрим вилоятларда март ойи бошларидаги совуқлик тўлқини қишлоқ хўжалик тармоқларига катта хавф туғдирмайди.

Жаҳон метеорологик ташкилоти Ўзбекистонда жорий баҳор мавсусмини ҳарорат кесимида анча иссиқ, ёғингарчилик кесимида эса сезиларли қуруқ ўтиши билан боғлиқ мавсумий прогнозини тақдим этди

Шокир Шарипов
Муаллиф Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид