Жорий ҳафтада мамлакат ҳудудида баҳорнинг сўнгги босқичига хос илиқ, лекин айрим кунлари беқарор об-ҳаво сақланади. Айниқса ҳафта бошларида водий ва тоғли ҳудудларда кучли жала ҳодисалари бўлиши юқори. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, асосан иссиқ ва қурғоқчиликка мойил шароит устувор бўлади.

Ҳафта ўрталаридан ҳароратнинг юқори кўтарилиб бориши экинларни суғоришга бўлган эҳтиёжни оширади. 

Об-ҳаво қишлоқ хўжалиги экинлари учун иссиқликнинг етарли бўлишига, вегетация тезлашига олиб келади.

Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво прогнозларини иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан жонли эфирда таҳлил қиламиз.