Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мисрнинг Shurba компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган онлайн учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилиб, мисрлик талабаларни ҳудуддаги олий таълим муассасаларига жалб этиш ташаббуси илгари сурилди.
Фото: “Дунё” АА
“Дунё” АА хабар беришича, мулоқот қишлоқ хўжалиги ва таълим йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган. Учрашувда иқтисодий алоқалар билан бир қаторда таълим соҳасидаги имкониятларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Қорақалпоғистон томони мисрлик талабаларни маҳаллий олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва муҳандислик йўналишларида таҳсил олишга жалб этиш таклифини билдирди. Бу борада академик алмашинув дастурлари, қўшма таълим лойиҳалари ва институционал шериклик механизмлари муҳим восита бўлиши қайд этилди.
Учрашувда, шунингдек, Оролбўйи ҳудудида Мисрнинг илғор тажрибаси асосида замонавий агротехнологик лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар инновацион суғориш технологияларини жорий этиш, иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ва чўл ерларини ўзлаштириш йўналишларига қизиқиш билдирди.
Музокаралар якунида аниқ ташаббусларни ишлаб чиқиш учун пилот лойиҳаларни йўлга қўйиш, экспертлар даражасида доимий маслаҳатлашувларни ташкил этиш ҳамда мулоқотни тизимли давом эттириш бўйича келишувга эришилгани таъкидланди.
Мавзуга оид
20:06 / 20.02.2026
Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этилади
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
16:08 / 11.02.2026
Қаллибек Камалов 100 ёшда вафот этди
16:27 / 07.02.2026