Иқтисодиёт | 14:16 / 25.02.2026
3308
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади

Uzbek Overseas Geology Company Афғонистон ҳудудида геологик-қидирув лойиҳасини амалга оширишга киришди. Қидирув ишлари углеводород ресурслари, шунингдек, темир ва мис конларини аниқлашга қаратилган.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида геологик-қидирув ишлари Муҳаммад-Жандагар, Шамар ва Аҳмадобод блокларида олиб борилмоқда. Унда углеводород ресурслари билан бир қаторда темир ва мис захираларини аниқлаш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Геологик-қидирув ишларига расман старт бериш маросимида Балх вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Нурул Ходи Абу Идрис ҳамда компания бош директори Ҳайит Омонов иштирок этган.

Шунингдек, компания афғон томони билан олиб борилган музокаралар якунида лойиҳани амалга ошириш учун тегишли лицензияни қўлга киритгани қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид