Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон — Ўзбекистон унининг асосий харидори
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 5 та хорижий давлатга қиймати 441,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,6 млн тонна буғдой уни экспорт қилган. Ушбу экспортда Афғонистон асосий харидор сифатида қайд этилган.
Қайд этилишича, 2025 йилда буғдой уни экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 473,3 минг тоннага, яъни 42,3 фоизга ошган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томонидан 2025 йилда буғдой уни етказиб берилган давлатлар ва ҳажмлар қуйидагича:
Афғонистон — 1 590 193 тонна;
Тожикистон — 607 тонна;
Қирғизистон — 356,4 тонна;
Туркманистон — 174 тонна;
Қозоғистон — 29,7 тонна.
Шу тариқа, умумий экспортнинг деярли барчаси Афғонистон ҳиссасига тўғри келгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026