Ўзбекистон | 13:28
5036
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда метан заправкаларга вақтинча чекловлар жорий этилди

Ҳолат 3−4 кун ичида ижобий томонга ҳал этилиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистонда метан заправкаларга вақтинча чекловлар жорий этилмоқда, деб хабар берди Hududgaz Qoraqalpogʻiston газ таъминоти филиали.

Ҳудудда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши натижасида магистрал газ тармоқларида газ босими тушиши кузатилаётгани, шу сабабли биринчи навбатда якка тартибдаги уй хўжаликлари ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барқарор газ билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгилангани қайд этилган.

Шу муносабат билан республикада фаолият юритаётган метан заправкаларига босқичма-босқич вақтинча чекловлар жорий этилмоқда. Мавжуд ҳолат 3−4 кун ичида ижобий томонга ҳал этилиши кутилмоқда.

  • UPD: Энергетика вазирлиги магистрал газ қувурларида босим бир меъёрда бўлиб, барча ҳудудлардаги, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги метан заправкалар ҳам узлуксиз фаолият юритиши ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаво ҳарорати пасайиши ортидан метан заправкалар фаолиятига қисман ёки тўлиқ чекловлар жорий этилиши одатий ҳолатга айланди. Бундай даврда биринчи навбатда аҳоли, тиббиёт ва таълим муассасалари, жамоат транспортини газ билан таъминлашга эътибор қаратилади.

Жорий йил 11 февралдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Фарғона водийси вилоятларида метан заправкалар (метан заправкалар) босқичма-босқич одатдаги иш режимига қайтишни бошлади.

«Ўзгидромет» 26 февралдан 1 мартгача бўлган кунлар оралиғида Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгарувчан бўлиши, ҳаво ҳарорати шимолда –2…+3 даражагача пасайишини пронгноз қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид