Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги этношаҳарчани кўздан кечирди
Мажмуа 10 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан барпо этилган. Олти гектар майдонда тарихий қиёфадаги бинолар, оилавий меҳмон уйи, дўмбира устахонаси, бахшичилик экспозицияси, миллий таомлар ресторани, болалар учун ўйин майдончаси ҳамда мусиқий фавворалар қад ростлаган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида барпо этилган этношаҳарчага ташриф буюрди. Ушбу лойиҳа Сурхондарё тарихи, ҳунармандчилиги ва анъанавий санъати намуналарини намоён этиш учун замонавий инфратузилмага эга янги маданий маскан сифатида яратилган.
Мажмуа 10 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан барпо этилди. Олти гектар майдонда тарихий қиёфадаги бинолар, оилавий меҳмон уйи, дўмбира устахонаси, бахшичилик экспозицияси, миллий таомлар ресторани, болалар учун ўйин майдончаси ҳамда мусиқий фавворалар қад ростлаган.



Шаҳарча йилига 180 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш қувватига эга, бу ерда 250 та иш ўрни яратилади. Меҳмонлар нафақат ҳунармандларнинг маҳсулотларини харид қилиши, балки уларнинг ишини кузатиши ҳам мумкин.
Президент туризм масканида яратилган шароитлар билан танишди, ҳунармандлар билан мулоқот қилиб, ташриф буюрувчилар учун ташкил этилган бадиий дастурни томоша қилди.
Мавзуга оид
21:05 / 26.02.2026
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
19:03 / 26.02.2026
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда шароитларни кўздан кечирди
17:29 / 26.02.2026
Сурхондарёда бир қатор корхоналар ишга туширилиб, янгиларининг қурилиши бошланди
16:03 / 26.02.2026