Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1200 долларга "права" олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Яккабоғ туманида 1200 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. қўлга олинди.
Маълум қилинишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган ушбу шахс фуқаро Ш.Б.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.
У ҳайдовчилик ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериш орқали гувоҳнома олиб бериши эвазига 1200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026