Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2–6 март: тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди
2–6 март кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Фото: Kun.uz
Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, жорий йилнинг 2–6 март кунлари кутилган ёғингарчиликлар туфайли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, айрим жойларда эса ёмғир сувларининг тўпланиши оқибатида сув босиш ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли бор.
Огоҳлантиришга кўра, сел-сув тошқин хавфи қуйидаги ҳудудларда юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳри.
Мутасаддилар тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди. Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши паст жойлар ва инфратузилма участкаларини сув босишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
09:55 / 25.02.2026
Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
10:29 / 19.02.2026
Кутилаётган ёмғирлар: тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
10:32 / 16.02.2026
Қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
11:40 / 11.02.2026