Жаҳон | 20:49 / 28.02.2026
6085
1 дақиқада ўқилади

АҚШ илк бор жанговар шароитда камикадзе-дронлардан фойдаланди

Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Эронга зарбалар доирасида янги турдаги қатор қуролларни қўллаган.

Фото: AP

АҚШ Эронга зарба бериш чоғида илк бор США жанговар шароитда камикадзе-дронлардан фойдаланди. Бу ҳақда Fox News телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

"АҚШ ҳарбийлари зарбалар доирасида янги турдаги қатор қуроллардан фойдаланди: биринчи марта жанговар шароитда камикадзе-дронлар қўлланилди", - дейилади телеканал хабарида.

Телеканал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, зарбалар "юқори даражадаги нишонлар", хусусан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси объектлари, ҳарбий-денгиз инфратузилмаси ва ядровий дастурга алоқадорлиги тахмин қилинган "ерости объектлари"га берилган.

Яна бир манбанинг айтишича, АҚШ "Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ишдан чиқаришга муваффақ бўлган".  

АҚШ ва Исроил шанба куни Эрон ҳудудидаги қатор объектларга зарбалар берди. Эрон бунга жавобан Исроил ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига ракета ҳужумлари уюштирди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид