Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
Асбоблар панелидаги кабеллар нотўғри ўтқизилгани сабаб BMW концерни бутун дунё бўйлаб тахминан 330 мингта автомобилни қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу нуқсон тутун чиқиши ва ёнғин билан кечиши мумкин бўлган қисқа туташувга олиб келиши эҳтимоли бор.
Фото: AP
BMW асбоблар панелида қисқа туташув хавфи борлиги сабаб бутун дунё бўйлаб тахминан 330 000 та автомобилни қайтариб олади. Бу ҳақда 27 феврал, жума куни dpa агентлиги компаниянинг Германия Федерал автотранспорт идораси (Kraftfahrt-Bundesamt, KBA) маълумотлар базасида эълон қилинган тегишли билдиришномага таяниб хабар берди.
Гап 2022 йил 9 июндан 2025 йил 5 декабргача ишлаб чиқарилган i5, 7 Series, M5, 5 Series ва i7 моделлари ҳақида бормоқда. BMW маълум қилишича, асбоблар панелида симларни нотўғри ўтқизиш “салон микрофилтри алмаштирилганда кабеллар шикастланишига ва эҳтимолий қисқа туташувга — ёнғин чиқишига олиб келиши мумкин”.
Dpa қайд этишича, компанияга ҳозирча ушбу нуқсон билан боғлиқ бирорта ҳам бахтсиз ҳодиса маълум эмас. BMW мой ва салон филтрини алмаштирган мижозларига кабелларнинг хавфсизлигини дарҳол текшириш ва зарур бўлса, қўшимча хавфсизлик чоралари билан қайта ишлашни тавсия қилмоқда.
2026 йил феврал ойи бошида BMW концерни ёнғин чиқиш хавфи туфайли тахминан 500 000 та автомобилни ҳам қайтариб олган эди.
2-серия Coupe, 3-, 4- ва 5-серияларнинг бир неча вариантлари, 6-серия Gran Turismo, 7-серия Limousine, шунингдек BMW X4, X5, X6 ва Z4 моделлари текширилганда, уларнинг магнитли ўчиргич кўп марта ишга туширилгандан сўнг ейилиб (эскириб) кетиши мумкинлиги аниқланган. Handelsblatt газетаси хабар қилишича, бу автомобилни ишга туширишда муаммолар, қисқа туташув ва стартернинг қизиб кетиши хавфини келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
08:26 / 27.02.2026
“Кичкина жарима билан қутулиб кетдик” — ЙПХга бўйсунмаган BMW'даги шахс қоидабузарлигидан фахрланишини айтди
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
07:52 / 04.02.2026