Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
Тошкентда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги BMW автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган йўл-патрул хизмати ходими кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров Қашқадарё вилоятида дафн этилди. Видолашув маросимида марҳумнинг яқинлари билан бирга, унинг кўплаб хизматдошлари, хусусан ички ишлар тизими мансабдорлари ҳам иштирок этди. Ходим шарафига қуролдан ўт очилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти видолашув маросимидан суратларни эълон қилди.
Жанозада марҳумнинг яқинлари билан бирга, унинг кўплаб хизматдошлари, хусусан ички ишлар тизими мансабдорлари ҳам иштирок этди.
33 ёшида хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлган ходим шарафига қуролдан ўт очилди.

“Ходимнинг фидойилиги, бурчига садоқати ва жасорати юртдошларимиз қалбида абадий сақланиб қолади”, – дейилади ЖХД хабарида.
Аввалроқ BMW M4 автомобили рулида бўлган 10-синф ўқувчисига қўйилган айблов оғирлаштирилгани хабар қилинганди.







Мавзуга оид
18:16 / 27.02.2026
10-синф ўқувчиси Тошкентдаги пойга вақтида BMW’да уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди
18:05 / 27.02.2026
1 мартдан жарима хатлари почта орқали юборилмаслиги мумкин
12:20 / 27.02.2026
ЙПХдан қочган BMW'лар иши: прокуратура суд қарорига протест киритди
10:50 / 27.02.2026