Ўзбекистон Бош прокуратураси ЙПХ ходими бўлган Ҳосилбек Эшназаровнинг хизмат вақтида 10-синф ўқувчиси томонидан BMW автомобилида уриб кетилганига оид жиноят иши бўйича қўшимча баёнот берди.
Дастлабки тергов давомида аниқланишича, 2010 йилда туғилган вояга етмаган шахс (пойтахт ИИББнинг маълумотида унинг исми Дониёр экани келтирилади) мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, ўз тенгдошлари орасида Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўзини кўрсатиш, чет элда ишлаб чиқарилган турли автомашиналарни мақтаниб намойиш қилиш мақсадида автомашина овозини ноқонуний равишда кучайтириб, мигалка ва сиреналар ўрнатган ҳолда бир неча маротаба жамоат хавфсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этиб келган.
Муқаддам ҳам автомашинани бошқариб, йўл-патрул хизмати ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмагани учун жорий йилнинг 9 январ куни унинг отаси суд қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунга қарамасдан, тегишли хулоса чиқарилмай, ноқонуний ҳаракатлар давом эттирилган.
Прокуратурага кўра, йигит жорий йил 25 феврал куни соат 21:30 ларда танишининг опасига тегишли бўлган БМW русумли автомашина ювиш шохобчасида қолдирилганидан хабар топиб, тураргоҳда калити билан қолдирилган автомашинани ҳайдаб кетиб, олиб қочган.
“Автомашинани бошқариш давомида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, Миробод тумани Нукус кўчасида ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт оқимини тўхтатиш ҳақида жезл билан ишора берган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг қонуний талабига бўйсунмаган.
Барча транспорт воситалари тўхтаган бўлишига қарамасдан, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатларига эга бўлмаган вояга етмаган ҳуқуқбузар жавобгарликдан қочиш мақсадида олди ва ён томонидаги автомашиналарни кескин айланиб ўтиб, авариявий ҳолат юзага келтирган ҳамда хизмат вазифасини бажараётган Йўл-патрул хизмати ходимини автомашинаси билан уриб, унга ҳаёт учун хавфли оғир тан жароҳати етказган ҳолда ҳаракатини давом эттирган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, 27 феврал куни ходим вафот этди”, – дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, дастлабки тергов давомида автомашинани бошқарган вояга етмаган шахснинг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш







