Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: 2025 йилда 15 мингдан ортиқ автомашина аукционга чиқарилди
2025 йил давомида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни ундириш доирасида 15 206 та автотранспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилди. Уларнинг бир қисми электрон онлайн-аукцион орқали сотилди.
Фото: МИБ
Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилишича, 2025 йилда жами 2 триллион 137 миллиард сўмлик 15 206 та автомашина аукционга чиқарилган. Шундан 797 миллиард сўмлик 5 746 таси электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилган.
Қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишлар доирасида ундирув кўп ҳолларда қарздорнинг мол-мулкига, хусусан автотранспорт воситаларига қаратилади. Ихтиёрий тўлаш учун белгиланган муддатларда қарз қопланмаган тақдирда, мол-мулкка банд солиниб, хатланади ва белгиланган тартибда электрон савдоларга чиқарилади.
Жумладан, солиқ ва банк кредитлари бўйича қарздорлик ҳолатларида гаровга қўйилган ёки қарздорга тегишли автомашиналар қидирувга берилиб, аниқланганлари жарима майдонларига жойлаштирилган ҳамда e-ijro auksion ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга қўйилган.
МИБ таъкидлашича, қарздорлик турли сабаблар билан юзага келиши мумкин, бироқ қонунчиликка мувофиқ ҳар бир молиявий мажбурият белгиланган тартибда ундирилади.
Мавзуга оид
20:15
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
16:05 / 23.02.2026
МИБдан қарздорликни қандай текшириш мумкин?
14:31 / 12.02.2026
Рақобат қўмитаси асоссиз қарздорлик юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборди
18:05 / 10.02.2026