Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда юзлаб намойишчилар АҚШ консуллигига ҳужум қилди
Полиция куч ишлатиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.
Фото: Видеодан кадр
500 га яқин киши АҚШнинг Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида жойлашган консуллиги биносига бостириб кирган. Бу АҚШ ва Исроилнинг зарбалари оқибатида Эрон диний раҳнамоси Али Хоминаий ўлдирилиши ортидан рўй берди, деб хабар қилди 1 март куни Associated Press. Агентликнинг ёзишича, акцияда шиа мазҳабига мансуб мусулмонлар иштирок этган.
Полиция ва ҳарбийлар намойишчиларни тарқатиш учун калтак ва кўздан ёз сиздирувчи газ қўллаган.
Маҳаллий полиция вакили Муҳаммад Жаводнинг сўзларига кўра, тўқнашув оқибатида камида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир неча намойишчи яраланган.
Кейинроқ Покистон қутқарув хизмати Edhi АҚШ консулхонаси олдидаги намойиш чоғида олти киши ҳалок бўлгани ва яна бир неча киши яраланганини маълум қилди. Бу вақтда айрим манбаларда қурбонлар сони 10 нафарлиги ҳақида хабар берилган.
Исроил ва АҚШ Эронга 28 феврал куни ҳужум бошлади. Теҳронга йўлланган зарбалар оқибатида мамлакат олий раҳбари Али Хоминаий ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:02 / 27.02.2026
Покистон толиблар ҳукумати билан «очиқ уруш» бошланганини эълон қилди
07:58 / 27.02.2026