Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукумати: АҚШ билан музокара олиб борилмайди
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Теҳрон АҚШ билан музокара олиб бормаслигини маълум қилди. Унинг баёноти Эрон раҳбарияти музокара ташаббуси билан чиққан, деган хабарлар фонида янгради.
Али Ларижоний Фото: REUTERS/Aziz Taher
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Теҳрон Вашингтон билан музокара олиб бориш нияти йўқлигини билдирди.
“Биз Қўшма Штатлар билан музокара олиб бормаймиз”, — деб Ларижоний X ижтимоий тармоғида ёзди.
Аввалроқ The Wall Street Journal Ларижоний музокаралар ташаббуси билан чиққанини ва бу таклифни воситачилар орқали АҚШга етказганини ёзган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп The Atlantic’га айтишича, Эроннинг янги раҳбарияти ундан музокараларни қайта тиклашни сўраган ва у бунга рози. Трамп сўров ким томонидан билдирилганини аниқ айтмаган.
Али Ларижоний — урушнинг илк икки кунидан омон чиққан Эрон раҳбариятидаги энг юқори лавозимли шахслардан бири. Эроннинг олий раҳбари Али Хоминаий урушнинг биринчи кунида ўлдирилган, ҳозир мамлакатни вақтинчалик кенгаш бошқармоқда.
Мавзуга оид
14:57
Урушнинг учинчи куни. Эрон яна араб давлатларига зарба берди ва музокаралардан бош тортди
14:26
ЕИ: Хоминаий ўлимидан кейин Эрон халқи учун “янги умид” пайдо бўлди
14:13
Покистонда АҚШ ва Исроилга қарши намойишлар: 23 киши ҳалок бўлди
13:46