Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Иш ҳафтаси давомида жойларда ёмғир, қор ёғади, тоғли ҳудудларда кучли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +3…+8, шимолда −3…+2, кундуз кунлари +7…+15 даража атрофида бўлади.
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Шимолий ҳудудларда фақат 3–4 март кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража, республика шимолида –3…+2 даража, кундуз кунлари +10…+15 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида эса ҳарорат қисқа муддатга +7…+10 даражагача пасаяди. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади.
2–6 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Душанба ва сешанба кунлари кундузи ҳарорат +11…+13 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат асосан кечалари +4…+7 даража бўлади, кундуз кунлари +8…+10 даражагача пасаяди.
Мавзуга оид
12:04 / 27.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
09:55 / 25.02.2026
Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
11:11 / 23.02.2026