Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдирди
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари Швециянинг Vious AB компанияси менежери Никлас Самуэл Гуннарссон билан онлайн мулоқот ўтказди. Учрашувда саноат ва инфратузилма йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Фото: “Дунё” АА
“Дунё” АА хабар беришича, жорий йилнинг 27 феврал куни бўлиб ўтган учрашувда швециялик ҳамкорларга Ўзбекистонда “яшил энергетика”, тоғ-кон саноати ва геология соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Музокараларда Швециянинг илғор тажрибаси асосида саноат объектларини лойиҳалаш, техник аудит ва қурилиш жараёнларини самарали бошқариш масалалари асосий мавзу бўлди.
Мулоқот якунида Никлас Гуннарссон Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳаларида Vious AB компаниясининг иштирок этиш имкониятларини юқори баҳолади. Томонлар истиқболли лойиҳа таклифлари бўйича маълумот алмашиш ҳамда компания вакилларининг 2026 йил июн ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Маълумот учун, 2017 йилда ташкил этилган Vious AB саноат ва инфратузилма лойиҳалари соҳасида муҳандислик-консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган. Компания лойиҳаларни бошқариш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишларида Европа бозорида ўз ўрнига эга.
Мавзуга оид
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
12:53 / 07.04.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
18:31 / 02.04.2026