Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурафшонда банкоматни очишга уриниш тўхтатилди, гумонланувчи ушланди
Нурафшон шаҳрида тунги соат 03:10 да банкоматдан келиб тушган ташвиш сигнали асосида тезкор гуруҳ 4 дақиқа ичида воқеа жойига етиб бориб, банкоматни бузиб очишга уринган гумонланувчини ушлади.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳудудида жойлашган банкомат қурилмасидан ташвиш сигнали келиб тушди.
Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармасига Нурафшон шаҳар “Оппоқ” МФЙ, Тошкент йўли кўчасида жойлашган банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган. Хабар навбатчилик қисми орқали тунги хизматга бириктирилган тезкор гуруҳга зудлик билан етказилган ва ходимлар 4 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган.
Аниқланишича, банкомат ичида бўлган номаълум шахс ушланган. Текширув давомида унинг ёнида болға, отвертка ва бошқа хўжалик анжомлари борлиги маълум бўлган. У банкомат эшигини бузиб очиб, ичидаги пул маблағларини ўғирлашга уринган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро (Й.А.) воқеа жойида иссиқ изидан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
12:26 / 29.04.2026