Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple энг арзон MacBook Neo ноутбукини тақдим этди
Нарх 256 ГБ модели учун 599 доллар ва 512 ГБ модели учун 699 доллардан бошланади.
Фото: Apple
Apple корпорацияси ўзининг биринчи арзон MacBook Neo ноутбукини тақдим этди.
Бошқа MacBook’лардан асосий фарқи – чипсет бўлди. Apple ноутбукнинг янги модели учун А18 Pro смартфон чипидан фойдаланган. Бошқа MacBook моделларида М серияли чиплар ишлатилади. А18 Pro чипи iPhone 16 Pro ва 16 Pro Мах смартфонларида ишлатилган. Шу билан бирга, iPhone 17 моделларида кейинги авлод чиплари - А19 ва А19 Pro мавжуд.

Нарх 256 ГБ модели учун 599 доллар ва 512 ГБ модели учун 699 доллардан бошланади. Янги ноутбукнинг иккала версиясида ҳам 8 Гб тезкор хотира бўлади.
Янги MacBook дисплейининг диагонали 13 дюйм. Аккумуляторнинг энергия сиғими 36,5 Вт/соатни ташкил этади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қурилма 16 соатгача узлуксиз видео оқимини ва 11 соатгача симсиз интернетда қувватлантирмасдан ишлашни таъминлайди. MacBook Neo кумушранг, пушти, сариқ ва кўк рангларда тақдим этилади.