Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқон бозорларида савдо нуқталарини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда деҳқон бозорларининг айрим мансабдор шахслари аукцион орқали сотилиши керак бўлган савдо нуқталарини шахсий моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларга ноқонуний равишда сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.
Фото: Видеодан кадр
Қарши шаҳрида фаолият юритувчи деҳқон бозори раиси ва назоратчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида янги қурилган 110 м² майдондаги савдо дўконини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар олдиндан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Бухоро шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи сотиладиган бозор раҳбари ва иш юритувчиси ўзаро тил бириктириб, бозор ҳудудида енгил конструкцияли савдо дўкони қуриб, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 120 м² ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан 11 минг АҚШ доллари олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролар кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келса, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериши мумкин. Шахснинг сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
11:44
Фарғона водийсида дорилар ва гиёҳванд моддаларнинг йирик партиялари мусодара қилинди
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
12:33 / 02.03.2026
Тошкентда кучли дориларга қарши рейд: минглаб препаратлар мусодара қилинди
17:53 / 27.02.2026