Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўк чой депрессиядан ҳимоя қилади - олимлар
Тахмин қилинишича, чойнинг фойдали таъсири унинг таркибидаги полифеноллар ва теанин каби моддалар билан боғлиқ.
Тайванлик олимлар кўк чойни мунтазам истеъмол қилиш депрессияга тушиш эҳтимолини камайтиришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари Nutrients журналида эълон қилинди.
Тадқиқотда 27 119 нафар киши иштирок этган. Барча иштирокчилар тиббий кўрикдан ўтган ва қон таҳлиллари топширган. Кўнгиллилар ўзларининг зарарли одатлари, касалликлари ва жисмоний фаоллиги ҳақида маълумот берган.
Чой истеъмоли билан депрессия ўртасидаги боғлиқлик ёш, жинс, саломатлик ҳолати ва турмуш тарзи каби омиллар билан таққосланган ҳолда ўрганилган.
Олимларнинг аниқлашича, кунига бир-икки пиёла чой депрессия хавфини сезиларли даражада камайтиради. Аммо кунлик меъёр ошиб кетса, чой таркибидаги кофеин ва танин моддалари уйқусизлик, безовталик ёки ошқозон билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Тахмин қилинишича, чойнинг фойдали таъсири унинг таркибидаги полифеноллар ва теанин каби моддалар билан боғлиқ. Улар асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, нервларни зарарланишдан ҳимоя қилади ва асабийликни камайтиради.
Мавзуга оид
20:40 / 23.03.2026
Дунё бўйлаб ўсмирларнинг 15 фоизи руҳий муаммоларга эга экани айтилди
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
22:09 / 09.11.2025
Чой, қаҳва ва сувнинг саломатлик учун энг мақбул меъёри айтилди
19:26 / 08.10.2025