Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чой, қаҳва ва сувнинг саломатлик учун энг мақбул меъёри айтилди
Тадқиқотларга кўра, “уч финжон қаҳвага икки пиёла чой” нисбатида ичимлик истеъмол қилганларнинг саломатлиги аъло даражада бўлиши маълум бўлган. Шунингдек, оддий ичимлик сувини мунтазам равишда истеъмол қилувчиларнинг саломатлик кўрсаткичлари юқори даражада бўлиши аниқланган.
Кунига етти-саккиз пиёла чой, қаҳва ва сув ичиш юрак-қонтомир ва онкологик касалликлар пайдо бўлишининг олдини олади, деб ёзади British Journal of Nutrition (BJN) журнали.
Хабар қилинишича, олимлар 13 йил давомида 183 минг кишининг соғлиғи ва овқатланишига оид маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди.
Тадқиқотларга кўра, “уч финжон қаҳвага икки пиёла чой” нисбатида ичимлик истеъмол қилганларнинг саломатлиги аъло даражада бўлиши маълум бўлган. Шунингдек, оддий ичимлик сувини мунтазам равишда истеъмол қилувчиларнинг саломатлик кўрсаткичлари юқори даражада бўлиши аниқланган.
Олимлар қаҳва таркибидаги хлороген кислота қандли диабетга чалиниш ва асаб тизими бузилишининг олдини олади ҳамда ичак микрофлорасининг соғлом бўлишини таъминлайди. Чой таркибидаги катехин шамоллашга қарши ва антиоксидант хусусиятларга эга бўлиб, томир ва тўқималарни ҳимоя қилади.
Тадқиқотчилар кунига уч финжондан ортиқ қаҳва ичиш уйқусизлик ва юрак ритмининг бузилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтишган. Уларнинг айтишларича, сувни кўп ичиш ҳам зарарли бўлиб, танадаги электролитлар мувозанатини издан чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
08:23 / 25.06.2026
Дунёда қаҳвани энг кўп қайси мамлакатлар истеъмол қилади?
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026