Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар тезкор тадбир давомида ушланди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ҳолат фош этилди.
Маълум қилинишича, муқаддам судланган М.М.нинг BYD Chazor русумли автомашинаси тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган. Кўздан кечириш жараёнида автомашинадаги йўловчи У.М. қора рангли полиэтилен пакетни кўчага ташлаб юборган вақтда ушланган.
Текширув давомида ушбу пакет ичида 12 дона елим идиш ҳамда “закладка” усулида сотиш мақсадида олиб келинган 28 дона оқ рангли идишда кучли таъсир қилувчи воситалар борлиги аниқланган.
Шунингдек, автомашинанинг олд ўриндиғидан 3 дона дори воситаси, 3 дона мобил телефон ва 9 дона банк пластик картаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026