Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 90 туп тол ноқонуний кесилди
Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 110 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Фарғона вилояти Бувайда туманида кўп йиллик толлар кесилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ушбу хабар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганишлар давомида Бувайда тумани Марказий Фарғона чўли ҳудудида жойлашган “Қозоқовул 2018” фермер хўжалиги ер майдонида 90 туп кўп йиллик тол дарахтлари ноқонуний равишда кесилиб, шикаст етказилгани аниқланди.
Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 110 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Бошқарма хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд органларига юбориш босқичида.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
13:15 / 09.06.2026
Бувайда ҳокимининг экология инспекторига куч ишлатган собиқ ўринбосари жиноий жазога тортилди
08:24 / 04.06.2026