Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонун: кимларга ишга киришда дастлабки синов қўлланмайди?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, айрим тоифадаги фуқаролар ишга қабул қилинаётганда уларга нисбатан дастлабки синов муддати белгиланмайди. Бу меъёр, айниқса, ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бор ота-оналарнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Қонунчиликка мувофиқ, ҳомиладор аёлга ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга ҳам синов муддати қўлланилмайди.
Бундан ташқари, уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота ёки васийга нисбатан ҳам ишга қабул қилиш жараёнида дастлабки синов белгиланмайди.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур норма меҳнат муносабатларида ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, улар учун барқарор меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилади.
Меҳнат шартномаси тузишда дастлабки синов муддати белгиланиши мумкин, аммо қонунчиликда белгиланган айрим тоифадаги шахсларга нисбатан бундай талаб қўлланмайди.
Мавзуга оид
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
18:10 / 08.05.2026
Ҳаёт эвазига ҳаёт: уруш Украинада аёллар танасини бозорга айлантирди
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
21:30 / 18.03.2026