Соғлом ҳаёт | 02:09 / 09.03.2026
3386
2 дақиқада ўқилади

Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда 

Сўнгги йилларда ўсмирлар уйқусининг давомийлиги сезиларли даражада қисқарган. Борган сари кўпроқ мактаб ўқувчилари уйқу етишмовчилиги ҳолатида яшамоқда. Бу эса хавотир, депрессия ҳолатлари, диққатни жамлашда қийинчиликлар ва ўқишдаги натижаларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Фото: Freepik

Бугунги ўсмирлар 15 йил аввалги тенгдошларига қараганда анча кам ухлайди ва уйқу етишмовчилиги оммавий муаммога айланмоқда. АҚШдаги Коннектикут университети тиббиёт мактаби олимлари ана шундай хулосага келишди

Олимлар АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан мунтазам ўтказиладиган ўсмирлар хулқ-атвори бўйича миллий сўровнома маълумотларини таҳлил қилдилар. Бу мактаб ўқувчиларининг ҳаёт тарзини ўрганувчи энг йирик тадқиқотлардан бири ҳисобланади. Таҳлилга 2007–2023 йиллар оралиғидаги маълумотлар киритилган.

Унга кўра, ўсмирларнинг ярмидан кўпи суткасига беш соатдан кам ухлашини билдирган. Бу кузатувлар давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Бундай қисқа уйқу вақти ўсиб бораётган организм учун жуда кам ҳисобланади. Доимий уйқу етишмаслиги хавотир, депрессия ҳолатлари, диққатни жамлашда қийинчиликлар ва ўқишдаги натижаларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, у семириш ва қандли диабет хавфини ҳам оширади.

2007 йилда саккиз соат ёки ундан кўп ухлайдиган мактаб ўқувчилари 30 фоиздан ортиқ бўлган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич чорак қисмдан ҳам камроқни ташкил этган. 

Кам ухлаш депрессив фикрлар бор-йўқлигидан ёки экран қаршисида кўп вақт ўтказишидан қатъи назар, деярли барча ўсмирлар гуруҳларида кузатилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид