Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш соҳасида кичик корхоналар етакчи ўринни эгалламоқда
Ўзбекистонда қурилиш ишларининг асосий қисми кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқда. 2026 йил январ ойида ушбу тоифадаги корхоналар томонидан қарийб 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоизга ўсган.
Қурилиш ишлари ҳажмининг корхоналар турлари бўйича тақсимотига кўра, кичик корхона ва микрофирмалар — 46 фоиз улуш билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, норасмий сектор — 30,9 фоиз, йирик корхоналар эса — 23,1 фоизни ташкил этган.
Мазкур маълумотлар мамлакатда қурилиш соҳасида кичик бизнес субъектларининг фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
13:42 / 23.04.2026
"Жавобгарлар қочиб қолишди" – Фарғона ситида ток урган боланинг аҳволи ўнгланмаяпти
08:32 / 23.04.2026
Наманганда икки нафар бош мутахассис пора билан ушланди
08:55 / 19.04.2026
Солиқдан озод гаджетлар ва тожга даъвогар Синдоров — ҳафта дайжести
07:33 / 17.04.2026