Жамият | 13:20
809
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда метро йўловчилари сони рекорд даражага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда метрополитен орқали жами 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган.

Фото: Kun.uz 

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2000 йилга нисбатан 161,1 миллион нафарга ёки қарийб 2,3 баробарга ошган. 2000 йилда метро орқали 125,7 миллион йўловчи ташилган.

Статистикага кўра, кейинги йилларда метрополитендан фойдаланувчилар сони изчил ўсиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда 136,7 миллион, 2023 йилда 172 миллион, 2024 йилда 270,3 миллион йўловчи метро хизматларидан фойдаланган.

2020 йилда пандемия сабабли метро йўловчилари сони 38,8 миллионгача камайган бўлса, кейинги йилларда ушбу кўрсаткич кескин ўсишни бошлаган.

2025 йилда эса метрополитен орқали ташилган йўловчилар сони 286,8 миллион нафарга етиб, кузатувлар давомидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид