Иқтисодиёт | 14:42
971
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда саноат бўйича етакчи ҳудуд маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда жами 85,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Навоий вилояти 27,1 трлн сўмлик кўрсаткич билан етакчи ўринни эгаллади.

Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри 13,9 трлн сўм ва Тошкент вилояти 12,2 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми билан қайд этилди.

Шунингдек, Андижон вилоятида 4,4 трлн сўм, Самарқанд вилоятида 3,8 трлн сўм, Фарғона вилоятида 3,5 трлн сўм ҳамда Бухоро вилоятида 3,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 2,8 трлн сўмдан, Жиззах вилоятида 2,5 трлн сўм, Сирдарё вилоятида 2,4 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 2,1 трлн сўм ҳамда Хоразм вилоятида 1,9 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида қайд этилган бўлиб, ушбу ҳудудда январь ойида 1,1 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид