Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Крокус» теракти ижрочилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Иш доирасида жами 19 киши турли муддатларга қамалган.
Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий судида «Крокус Сити Ҳолл»да теракт иши бўйича ҳукм чиқарилди.
Суд Далержон Мирзоев, Саидакром Ражабализода, Шамсиддин Фаридуний ва Муҳаммадсобир Файзовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Фигурантлар теракт, террорчилик фаолиятига кўмаклашиш, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таълим олиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган. Суд терговнинг ушбу шахслар «ИШИД-Хуросон вилояти» террорчилик гуруҳи аъзолари бўлгани ҳақидаги фикрига қўшилган.
Шунингдек, суд уларнинг ҳар бирига 990 минг рубл миқдорида жарима белгилади. Улар жазони махсус тартибли колонияда ўтайди.
Бундан ташқари, суд тергов томонидан ижрочиларнинг шериги деб ҳисобланган яна 11 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Булар Умиджон ва Мустақим Солиев, Шаҳрамжон Гадоев, Зубайдулло Исмоилов, Ҳусайн Ҳамидов, Муҳаммад Шарифзода, Ёқубжон Юсуфзода, Назримад Лутфуллойи, Жумахон Қурбонов, Ҳусайн Медов ва Жаброил Аушевдир.
Яна тўрт нафар айбланувчи турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.
Хусусан, уйини теракт ижрочиларига фойдаланиш учун берган қирғизистонлик Алишер Қосимов 22 йил-у 10 ойга озодликдан маҳрум этилди. Унинг квартираси мусодара қилинган.
Исроил Исломин ва унинг ўғиллари Диловар ва Аминжон эса 19 йил-у 11 ойга қамалган. Тергов Исломинларни машинасини теракт ижрочиларига сотишда айбдор деб топган. Ота ва ўғиллардан бири янгиликларда собиқ машинасини таниб қолиб, ички ишлар бўлимига ўз ихтиёри билан келганди.
- «Крокус Сити Ҳолл» кинотеатридаги теракт 2024 йил 22 март куни рўй берганди. Террорчилар ўшанда «Пикник» гуруҳи концерти бўлиб ўтиши керак бўлган комплексга ҳужум қилганди. Улар «Крокус» ходимлари ва меҳмонларни ўққа тутган, кейин эса концерт залига ўт қўйганди. Натижада камида 147 киши ҳалок бўлган.
- Терактнинг тўғридан тўғри ижрочилари билан бирга уларнинг шериклари деб ҳисобланган яна 15 киши суд қилинди.
- Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими бўлган «ИШИД-Хуросон вилояти» гуруҳи ўз зиммасига олган. Владимир Путин эса террорчилар Украина манфаатлари йўлида ҳаракат қилганини айтган.
Мавзуга оид
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
23:19 / 16.02.2026