Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо битими тасдиқланди
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдони йўлга қўйишга қаратилган халқаро битим тасдиқланди. Президент қарорига мувофиқ, мазкур шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар ҳам белгилаб берилди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарорига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди. Ҳужжат 2026 йил 6 март куни ПҚ-84-сон билан қабул қилинган.
Қарорга асосан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида афғон томонига тегишли билдиришнома юбориш вазифаси юклатилган.
Мазкур битим Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро савдо айланмасини кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026