Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
2026 йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг энг катта қисми савдо соҳасида жамланган.
Расмий маълумотларга кўра, мавжуд корхоналардан 4 282 таси қўшма, 14 231 таси эса тўлиқ хорижий корхоналар ҳисобланади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қаралганда, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида — 6 623 тани ташкил этган. Шунингдек, саноат соҳасида 3 817 та, қурилиш соҳасида 1 444 та ва ахборот ҳамда алоқа соҳасида 1 414 та корхона фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 774 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 593 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 478 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 217 та корхона фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, 3 153 та корхона иқтисодиётнинг бошқа турли соҳаларида иш олиб бормоқда. Бу эса мамлакатда хорижий инвестициялар иштирокидаги бизнес субъектлари турли тармоқларда фаол равишда ривожланаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
14:40 / 11.03.2026
Ўзбекистонда норасмий сектор қурилиш ишлари ҳажми ошди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
09:42 / 10.03.2026
Ўзбекистонда энг кўп чақалоқ туғилган туман ва шаҳарлар маълум қилинди
09:13 / 10.03.2026