Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тилла ва платина билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс бир нечта ташмачилар ёрдамида “Дўстлик” халқаро назорат-ўтказиш пункти орқали божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қирғизистондан олиб келинган, қиймати 17 минг АҚШ долларига тенг бўлган жами 162 грамм тилла буюмларни қабул қилиб олган ва Андижон шаҳри томон ҳаракатланаётган вақтида Хўжаобод туманидаги ЙПХ масканида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқаро 908 грамм “платина” металлини сотиш учун харидор излаётганлиги аниқланди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур шахс қимматбаҳо металлни шартли харидорга 62 950 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериши сўралди. Мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
18:01 / 25.12.2025
1 январдан Андижон шаҳридаги автобусларда нақд шаклдаги тўлов қабул қилинмайди
10:01 / 06.12.2025
Андижонда ЙТҲдан сўнг 5 мингдан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:21 / 21.11.2025
Андижонда уй шароитидаги нарколаборатория фош этилди
20:27 / 31.10.2025