Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудлар кесимида корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда жами 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,2 мингтага ёки 8,3 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп корхона ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 111 137 тани ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (54 273 та) ва Самарқанд вилояти (53 475 та) жойлашган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 49 278 та, Қашқадарё вилоятида 44 055 та, Андижон вилоятида 35 500 та, Бухоро вилоятида 34 902 та ва Наманган вилоятида 33 776 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Қолган ҳудудларда эса Хоразм вилоятида 32 069 та, Сурхондарё вилоятида 32 023 та, Қорақалпоғистон Республикасида 29 220 та, Жиззах вилоятида 26 468 та, Навоий вилоятида 24 061 та ҳамда Сирдарё вилоятида 16 557 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Корхона ва ташкилотлар сонининг ортиши мамлакатда тадбиркорлик муҳити яхшиланиб бораётгани ва иқтисодий фаоллик изчил ўсиб бораётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
15:51 / 12.03.2026
Ўзбекистон экспортида пойтахт улуши энг юқори бўлди
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
14:40 / 11.03.2026
Ўзбекистонда норасмий сектор қурилиш ишлари ҳажми ошди
13:31 / 11.03.2026