Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
Қозоғистонда конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича ўтказилган референдумда овоз бериш якунланди. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси раиси ўринбосари Мухтар Ерман маълум қилди.
«Участка комиссиялари овозларни ҳисоблашга киришди», — деди у.
Ерманнинг сўзларига кўра, референдумда 9,1 миллиондан ортиқ фуқаро овоз берган, бу барча овоз берувчиларнинг 73,24 фоизини ташкил қилади.
«Реферндумнинг дастлабки натижалари алоҳида эълон қилинади", – маълум қилди Ерман.
Референдумга қўйилган конституция лойиҳасига кўплаб ўзгартишлар, хусусан, вице-президент лавозимини жорий этиш, икки палатали парламентдан бир палатали парламентга ўтиш, миллий ҳуқуқнинг халқаро ҳуқуқдан устуворлигини мустаҳкамлаш кабилар киритилган.
Еxit Рoll натижаларига кўра, сайловчиларнинг 86,7 фоизи янги лойиҳани қўллаб-қувватлаб овоз берган.
Мавзуга оид
10:31
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026