Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Фарғона ва Навоий ҳудудларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, қонунбузарлар қўлга олинди.
Фото: ДХХ
Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган маҳаллий фуқарога тегишли сумка холислар иштирокида текширилди. Натижада, сумка ичида 5 бўлакдан иборат жами 4 кг 463 грамм “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Текширувлар давомида мазкур ноқонуний фаолиятга алоқадор бўлган унинг 1990 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик жинояти учун судланган укаси ҳам процессуал тартибда ушланди. Маълум бўлишича, ака-укалар ушбу гиёҳвандлик воситасини Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кириб, Фарғона вилояти ҳудудида сотишни режалаштиришган.
Шунингдек, Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2000 йилда туғилган маҳаллий фуқаро тўхтатилиб текширилди. Ундан 8 та ампулада гашиш мойи ва 10 дона фольга қоғозга ўралган гашиш моддаси олинди.
Тезкор тадбир давомида унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ерда нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди. Манзилдан 34 дона изолентага ўралган гашиш, 63 та ампулада 88 грамм гашиш мойи, 2 та шприцда 25 миллиграмм гашиш мойи, шунингдек, 640 грамм гашиш мойи ва 2 грамм қўлбола усулда тайёрланган гашиш ҳамда қадоқлаш учун мўлжалланган воситалар — тарози, ампула, шприц ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
22:30 / 15.03.2026
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
08:01 / 12.03.2026