Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади
Муборак туманида “Муборак инновацион саноат зонаси” махсус иқтисодий зонаси ташкил этилади, 15 минг гектар ер майдонларида чорва озуқаси етиштирилади.
Президентнинг “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Муборак тумани “Кончилар” МФЙ ҳудудидаги 200 гектар ер майдонида “Муборак инновацион саноат зонаси” махсус иқтисодий зонаси ташкил этилади.
Чироқчи туманида "Соҳил бўйи" мажмуасини ривожлантириш ва бошқариш билан боғлиқ вазифа ва функциялар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаментига юкланади.
Шаҳрисабз туманида "Қува агростар", Қамаши туманида "Янгийўл агростар", Кўкдала туманида "Мирзачўл агростар", Ғузор туманида "Навоий агростар" МЧЖларнинг лойиҳа офислари ташкил қилинади.
Қашқадарё вилоятида 15 минг гектар, шундан 2026 йилда ўзлаштириладиган 5,2 минг гектар ер майдонларида чорва озуқаси етиштирилади.
2026 йил давомида мактабгача таълим билан қамров даражаси 80 фоиздан паст бўлган 12 та туманда 350 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
120 та мактабгача таълим ташкилотлари 1 йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади.
Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорликда 2026 йилдан ёшларни немис тили ва касбга ўқитиш орқали Европа давлатларига ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш дастури амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026