Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Икки кунлик сафар давомида ҳудудда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар кўздан кечирилади.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари жойлардаги бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади, шунингдек, қатор янги объектларни ишга тушириш маросимларида иштирок этади.
Шу билан бирга, ташриф доирасида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ташриф ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026