Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган, Қашқадарё ва Самарқандда контрафакт дори воситалари аниқланди
Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида сифат сертификатига эга бўлмаган, меъёрий ҳужжатларсиз сақланаётган ҳамда айримларининг яроқлилик муддати ўтган минглаб дори воситалари аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар органлари ҳамда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туманида яшовчи 1971, 1975 ва 1990 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро томонидан ташкил этилган 3 та “яширин омбор” фош этилди.
Маълум бўлишича, ушбу омборлар туманнинг “Ўрикзор”, “Гулобод” ва “Маҳдуми Аъзам” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган бўлган. Тадбир давомида хорижда ишлаб чиқарилган, сифат сертификатига эга бўлмаган, шунингдек, айримларининг яроқлилик муддати ўтган 723 турдаги жами 57 422 дона контрафакт дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шу каби ҳолат Қашқадарё вилоятида ҳам аниқланди. Хусусан, Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган шахс ўз яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1 520 дона меъёрий ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётгани маълум бўлди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда эса 1980 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ижарага олган омборхоналарда 225 турдаги жами 14 322 дона истеъмолга яроқсиз дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани фош этилди.
Ҳозирда ҳар учала ҳолат бўйича олинган дори воситаларига нисбатан экспертиза тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ фуқароларни кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
22:01 / 13.06.2026