Жаҳон | 15:37
13446
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев Ички ишлар вазирлигида сўроқ қилинмоқда. У айрим жиноий ишлар доирасида гувоҳ сифатида жалб этилгани маълум қилинмоқда.

Фото: gov.kg

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев 19 март куни мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Бош тергов бошқармасига олиб келиниб, сўроқ қилинди.

ОАВ маълумотларига кўра, у икки жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида тергов ҳаракатларида иштирок этмоқда. Ташиев терговчи ҳузурига адвокати билан бирга киргани хабар қилинган.

Айрим манбаларда у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари эрталаб соатларда бошлангани ва ҳозирда у ИИВ биносида бўлиб тургани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берилмаган. Шу боис сўроқ сабаблари ва ишнинг тафсилотлари очиқланмаган.

Қамчибек Ташиев 2026 йил 10 феврал куни лавозимидан озод этилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид