Ўзбекистон | 09:08
651
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри яшаш ва овқатланиш хизматларида етакчи бўлди

2026 йил январ ойида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 13,8 трлн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида мамлакатда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 13,8 трлн сўмга етган.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 27,1 фоизга ошган. Бу соҳада йил бошида сезиларли ўсиш кузатилганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган бўлиб, пойтахтда мазкур турдаги хизматлар ҳажми 2,6 трлн сўмни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари қайд этилган бўлиб, ҳар икки ҳудудда 1,7 трлн сўмлик яшаш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилган. Наманган вилоятида бу кўрсаткич 1,4 трлн сўм, Фарғона вилоятида 1,3 трлн сўмга тенг бўлган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 987,8 млрд сўм, Андижон вилоятида 860,8 млрд сўм, Хоразм вилоятида 715,1 млрд сўм, Бухоро вилоятида 692,7 млрд сўм ва Қорақалпоғистон Республикасида 683,7 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Қолган ҳудудларда Сурхондарё вилоятида 556,6 млрд сўм, Навоий вилоятида 478,6 млрд сўм, Жиззах вилоятида 384,1 млрд сўм ва Сирдарё вилоятида 243,3 млрд сўмлик яшаш ва овқатланиш хизматлари қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид