Ўзбекистон | 14:19
1640
1 дақиқада ўқилади

Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди

“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган концерт дастуридан Амир Темур салтанатига оид саҳна асари ҳам ўрин олди.

UzReport телеканали эфиридан кадр

“Конигилда тўй” номли композицияда Темур салтанатининг улкан байроғи дронда ҳилпираб ўтди, буни давлат раҳбари ҳам туриб олқишлади.

Бадиий композиция Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмаси асосида саҳналаштирилган.

Унда навбатдаги юришдан ғалаба билан қайтган Амир Темур тантанали тарзда кутиб олиниб, унинг янги зафари, Наврўз байрами ва набираларнинг тўйлари жамулжам байрам қилинади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид