Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ёшларни Учинчи Ренессанс бунёдкорлари деб атади
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз тантаналарида сўзлаб, мамлакат ёшларини Учинчи Ренессанс бунёдкорлари деб атади ва Янги Ўзбекистоннинг келажаги айнан билимли, изланувчан ва жўшқин авлод қўлида эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистон бугун ёшлар учун юксак парвозлар, катта ғалабалар майдонига айланиб бормоқда. Таълим, илм-фан, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари ҳамда бизнес каби соҳаларда янги номлар, янги қаҳрамонлар етишиб чиқмоқда.
Президент ана шундай билимли, ғайратли ва изланувчан ўғил-қизлар билан бутун халқ ҳақли равишда фахрланишини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев ёшларга мурожаат қилиб, бугун уларга Учинчи Ренессанс бунёдкорлари бўлишдек улкан бахт ва юксак шараф насиб этаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари фикрича, аждодлар орзу қилган буюк мақсадларни амалга оширишга бугунги ёшлар, шубҳасиз, қодир.
Президент тинч ва осойишта ҳаёт, яратилган кенг имкониятлар, ота-она ва устоз-мураббийлар меҳнатининг қадрига етиб, тинимсиз ўқиб-ўрганиш, билим ва маҳоратни доимий ошириб бориш зарурлигини урғулади.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Ўзбекистон ёшлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканини билдириб, уларни ватан, миллат ва халқ учун яшашга чақирди.
Қайд этилганидек, Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди бўлиб, унинг зафар байроғини баланд кўтариш бугунги ёшлар зиммасидаги энг муҳим ва шарафли вазифалардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026