Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатдаги энг олий давлат лавозими — Давлат ишлари раиси этиб яна қайта сайланди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги (МТА) хабар берди.
Фото: REUTERS
Қарор КХДР Олий халқ мажлисининг 15-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинди.
Хабарда шундай дейилади: «Ким Чен Ин — бу дунёдаги энг буюк мутафаккир-назариётчи, давлат қурилишидаги буюк стратег ва яратиш ҳамда ўзгаришларнинг улкан арбоби сифатида давлатимиз энг юқори лавозимига кўрсатилгани натижасида Республика ҳокимиятини янада мустаҳкамлаш, уни қудратли сиёсий қуролга айлантириш ҳамда буюк орзу ва мақсадларни эртароқ амалга ошириш учун ёрқин истиқболлар очилди».
Феврал ойи охирида Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг бош котиби лавозимига ҳам қайта сайланган эди.
Ким Чен Ин — 1948 йилдан буён КХДРни бошқараётган Кимлар сулоласининг учинчи вакили ҳисобланади. 2011 йил декабрида отаси вафот этгач, у мамлакатнинг олий раҳбари деб эълон қилинган.
2012 йилда у партиянинг биринчи котиби ва Давлат мудофаа қўмитаси раиси лавозимларини эгаллади.
2016 йилда бу лавозим бекор қилиниб, унинг ўрнига Давлат ишлари раиси лавозими жорий этилди. Шу йили у партия раиси унвонини ҳам олди, 2021 йилда эса бош котибга айланди. Шунингдек, у Корея халқ армиясининг олий бош қўмондони ҳам ҳисобланади.
2022 йилдан бошлаб, унинг қизи Ким Чжу Э отаси билан расмий сафарларда мунтазам қатнашмоқда. Жанубий Корея расмийларига таяниб хабар берилганидек, у эҳтимолий ворис сифатида тайёрланаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:37 / 19.03.2026
Россия КХДРдан 14,4 млрд долларлик ҳарбий ёрдам олди
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026