Жаҳон | 13:50 / 23.03.2026
2019
1 дақиқада ўқилади

Кореядаги заводда ёнғин: ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Жанубий Кореянинг Течжон шаҳридаги автоқисмлар ишлаб чиқариш заводида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото:

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти доимий назоратида бўлиб турибди. 

Шунингдек, Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхона орқали маҳаллий идоралар билан яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Зарурат юзага келган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг Корея Республикасидаги элчихонасига қуйидаги тезкор алоқа рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин: +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334, [email protected], [email protected].

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид