Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
«Малика» бозори яқинидаги вазият муаммо фақат битта бекат жойлашуви билан чекланмаслигини кўрсатмоқда. Ушбу ҳудудда юқори интенсивликдаги транспорт оқими, жамоат транспорти ҳаракати, пиёдалар қатнови, тўхташ жойлари ва бозорга кириш йўллари бир нуқтада кесишмоқда.
Фото: Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази
Шу муносабат билан, ҳаракатланиш схемасини тўлиқ қайта кўриб чиқмасдан амалга ошириладиган ҳар қандай қисман ечим, жумладан фақат бекатни кўчириш, кутилган самарани бермаслиги, аксинча вазиятни янада мураккаблаштириши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Маълум қилинишича, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари мазкур ҳудудда ҳаракатни ташкил этишнинг бир нечта вариантлари устида иш олиб бормоқда. Хусусан, чорраҳа геометрияси ва йўлакларнинг ўтказувчанлик қобилияти таҳлил қилинмоқда, светофор бошқаруви тизими самарадорлиги баҳоланмоқда, йўл қисмидан амалдаги фойдаланиш ҳолати, жумладан, тўхташ жойлари ҳисобга олинмоқда. Шунингдек, турли ечимларнинг транспорт ва пиёдалар оқимига таъсири ҳам моделлаштирилмоқда.
Комплекс ёндашув доирасида бекатлар жойлашувини ўзгартириш эҳтимоли, ҳаракатланиш схемасини тузатиш, светофорлар ишини оптималлаштириш ҳамда тўхташ жойларини тартибга солиш каби чоралар кўриб чиқиляпти.
Қайд этилишича, асосий мақсад ҳайдовчилар, йўловчилар ва пиёдалар учун янги зиддиятлар келтириб чиқармасдан ҳаракатни яхшилашдан иборат.
Айни пайтда мазкур ҳудуд учун чуқур таҳлилларга асосланган ечим вариантларидан бири тайёрланган бўлиб, у транспорт тугунидаги юкламани камайтиришга қаратилган ёндашувни намоён этади. Шу билан бирга, қарор қабул қилишда аҳоли фикри муҳим омил сифатида қаралаётгани, фуқаролардан конструктив таклиф ва мулоҳазалар кутилаётгани билдирилди.
Мавзуга оид
17:45 / 19.03.2026
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
12:21 / 18.03.2026
Халқаро йўллар бўйида сервис объектларини жойлаштириш тартиби ўзгарди
09:05 / 16.03.2026
Тошкентда ақлли светофорлар ўрнатилиб, йўллар таъмирланмоқда
09:23 / 10.03.2026