Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пулково ёпилди, ўнлаб рейслар кечикди: Ленинградга дронлар ҳужуми
Ленинград вилояти ҳокимияти бир неча соатдан бери давом этаётган украин дронларининг оммавий ҳужуми ҳақида маълум қилди. Вилоят раҳбари Александр Дрозденконинг хабар беришича, душанба куни соат 07:20 гача вилоят устида 60 дан ортиқ дрон уриб туширилган.
«Фонтанка» ёзишича, дронлар ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантириш минтақа аҳолисига тунги соат бирлар атрофида юборилган. Эрталаб соат саккизгача эса хавф бекор қилингани ҳақида сигнал берилмаган.
Пулково аэропорти ярим тунда рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатди. Оқибатда ўнлаб рейслар кечиктирилди, бир қисми эса бекор қилинди ёки захира аэродромларига йўналтирилди. «Фонтанка» маълумотига кўра, 28 та самолёт бошқа аэродромларга кетган, 34 та рейс икки соатдан ортиққа кечиккан ва 30 та учиш рейси бекор қилинган.
Янгиланган маълумотларга кўра, соат 09:00 да Москва вақти билан Росавиация Пулково учун рейсларни қабул қилиш ва жўнатишга қўйилган тўлиқ чекловни бекор қилди. Бироқ аэропорт рейсларни «тегишли идоралар билан келишилган ҳолда» қабул қилиш ва жўнатишда давом этмоқда.
Дрозденконинг айтишича, дронлар ҳужуми вақтида Приморск портида ёнилғи сақланадиган резервуар шикастланган ва ёнғин чиққан. Шунингдек, Виборг туманидаги Ермилово посёлкаси яқинида бир дрон электр узатиш линияси таянчига зарар етказган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
22 март куни ҳам Ленинград вилояти устида уриб туширилган дронлар ҳақида хабарлар берилган эди. Якшанба куни кундузи Санкт-Петербургда мобил интернет ўчирилган, ўша пайтда эса дронлар ҳужуми хавфи ҳақида расмий огоҳлантириш тарқатилмагани айтилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 23 мартга ўтар кечаси Россия ҳудуди устида жами 249 та учувчисиз аппарат уриб туширилган.
Мавзуга оид
15:22 / 02.09.2025
Россиядан 16 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади
11:53 / 03.01.2025
Ленинград областида мактаб ўқувчилари «нацизм реабилитациясида» гумонланмоқда
08:21 / 03.09.2024