Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Эрон раҳбарлиги учун асосий номзоди маълум қилинди
Оқ уйдагилар «Венесуэла сценарийси»ни кўриб чиқишмоқда – улар ҳокимият тепасига мамлакат ичкарисида қўллаб-қувватловга эга ҳамда АҚШ билан муроса қиладиган одам келишини хоҳлашмоқда.
АҚШ президенти маъмурияти Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибофни музокаралар учун ҳамкор ва ҳатто мамлакатнинг янги раҳбари сифатида кўрмоқда, деб хабар берди Politico ўз манбасига таяниб.
Нашр суҳбатдошлари қайд этишича, ҳозирча Ғолибоф бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Президент маъмурияти «бир неча номзодларни стресс-тестдан ўтказмоқчи».
Ушбу номзодлар рўйхатида Эроннинг сўнгги шоҳи Ризо Паҳлавийнинг ўғли йўқ. Politico суҳбатдошларига кўра, Оқ уйдагилар «Венесуэла сценарийси»ни кўриб чиқишмоқда – улар ҳокимият тепасига мамлакат ичкарисида қўллаб-қувватловга эга ҳамда АҚШ билан муроса қиладиган одам келишини хоҳлашмоқда. Трамп маъмурияти Паҳлавий Эронда қандайдир легитимликка эга бўлишига ишонмайди.
Шу билан бирга, экспертлар Эрон парламенти спикери АҚШга садоқат изҳор этишига ҳам шубҳа билан қарамоқда.
«Ғолибоф — <…> амбицияли ва прагматик одам, аммо шу билан бир вақтда исломий тузумни сақлаб қолишнинг қатъий тарафдори. Бу эса унинг Вашингтонга қандайдир муҳим ён беришга борадиган номзод бўлиш эҳтимолини камайтиради», – дейди Халқаро кризис гуруҳининг Эрон бўйича катта таҳлилчиси Али Воиз.
Муҳаммад Боқир Ғолибоф 1980-йилларда Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш чоғида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусида хизмат қилган. 1999 йилда Эрон полицияси бошлиғи этиб тайинланган. 2005-2017 йилларда Теҳрон шаҳри мэри бўлиб ишлаган. 2020 йилдан буён Эроннинг бир палатали парламенти – Мажлис президенти ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026