Жамият | 09:10 / 24.03.2026
1560
1 дақиқада ўқилади

Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади

Электр таъминотини яхшилаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр хизматларини кўрсатиш мақсадида 2026 йил 24 мартдан 31 мартга қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Мингбулоқ ва Шукур Бурҳонов кўчаларида ерости кабел тармоқларини тортиш ишлари олиб борилади.

Фото: Kun.uz 

Шу муносабат билан мазкур ҳудудда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгаришлар киритилади. Хусусан, Мингбулоқ кўчасининг Ҳамроева кўчасидан кириш қисмида ҳаракат вақтинча чекланади. Автоуловлар йўлнинг иккинчи бўлагидан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади. Шунингдек, Дўрмон йўли кўчасидан Мингбулоқ кўчасига ҳаракатланиш имконияти сақлаб қолинади.

Бундан ташқари, Мингбулоқ кўчасидан Шукур Бурҳонов кўчасига ҳаракатланиш ҳам вақтинча чекланади.

Масъуллар ҳайдовчилардан белгиланган тартиб ва тезлик меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатланишни сўрамоқда. Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўралди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид